Зарбдор туманида 11 июн куни "Бир оилада эзгу мақсадлар сари” шиори остида маҳаллаларда диний бағрикенглик, мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таьминлаш борасида тарғибот тадбири ташкил этилди.

    12 июнь, 2019 90 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Зарбдор туманида 11 июн куни туман Қишлоқ ва сув хўжалиги коллежида “Бир оилада эзгу мақсадлар сари” шиори остида маҳаллаларда диний бағрикенглик, мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таьминлаш борасида тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирдар туман Маьнавият ва маьрифат бўлинмаси раҳбари А.Нурматов, туман маданият бўлими ёшлар буйича мутахассиси Э.Назиров, туман Имом хатиби Б.Қораевлар томонидан маҳаллаларда диний бағрикенглик, мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таьминлаш борасида йиғилган маҳалла фаолларига тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбирга хамкор ташкилотлар “Ровот” махалласи фаоллари ва раиси ҳамда коллеж илмий ходимлари, ўқитувчилари таклиф этилди. Тадбир давомида туман Маьнавият ва маьрифат бўлинмаси раҳбари А.Нурматов ва туман Имом хатиби Б.Қораевлар сўзга чиқиб “Бир оилада эзгу мақсадлар сари шиор остида маҳаллаларда диний бағрикенглик, мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таьминлаш тўғрисида, тадбир ахамияти хақида тўхталиб ўтдилар.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать