Қашқадарёнинг энг олис қишлоқлари муаммоларига ечим топилди.

    10 июнь, 2019 45 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Жорий йил апрел-май ойларидаги ёғингарчиликларнинг кўп бўлиши ва тупроқдаги намлик миқдорининг йиллик меъёрдан ошиши тоғли ҳудудлардаги айрим йўл ёқаларида кўчки хавфини келтириб чиқарди. Жумладан, Китоб тумани “Кухсор” МФЙгадаги Деновбола қишлоғининг шаҳар маркази билан боғловчи автомобиль йўлида иккиламчи оқувчи кўчки ҳосил бўлиб, ушбу йўлдаги ҳаракатини чеклаб қўйган эди.

    “Паландара–Жавуз–Деновбола” ички автомобиль йўлининг 39 километридаги Жиннидарё ўзанининг чап қирғоғи, “Отбоқар” сойининг бошланиш қисмидан узунлиги 300 метр, эни 60 метр, узилиш чуқурлиги 14 метр бўлган, тахминий 252 минг кубометр ҳажмга тенг иккиламчи оқувчи кўчки массаси автомобиль йўлининг 50 метр қисмини қоплаб қолга эди. Ушбу йўлда вилоят ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тегишли хизматлар билан ҳамкорликда махсус техникалар жалб этилиб, 80 метр қўшимча айланма йўл қуриш ишлари амалга оширилган.Ҳозирги кунда йўлни очиш учун жами 3 километр масофада 300 кубометр тупроқ ишлари тўлиқ бажарилиб, хавф бартараф этилди. Қашқадарё вилояти ҳокими ва сектор раҳбарлари мазкур ҳудуддаги Деновбола ва Жовуз қишлоқлари аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     Туманнинг энг олис ҳудудларидан бири – Деновбола ва Жовуз қишлоқларида ташкил этилган мулоқотда вилоят ва туман секторлари, бошқарма ва ташкилотлар, мурожаатчи фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  Барча даражадаги раҳбарларнинг энг чекка ҳудуд аҳолиси билан бевосита мулоқотга киришаётгани, уларга муносиб иш ва турмуш шароити яратиш борасида бор куч ва имкониятлар ишга солинаётгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, аҳолининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини юксалтириб, дунёқарашини тубдан ўзгартириш, яратувчанлик ва ташаббускорлигини оширишга замин яратаётир. Тадбирлар давомида аҳоли мурожаатига асосан арзонлаштирилган нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Кам таъминланган оилаларга бепул ун, ёғ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, уларнинг фарзандларига кийим-кечак тарқатилди. Ўрганишлар доирасида бепул тиббий кўрик ҳам ташкил этилиб, Деновбола ва Жовуз қишлоқлари аҳолиси  тиббий кўрикдан ўтказилди. Китоб тумани Деновбола қишлоғидаги мактаб кутубхонаси учун китоб фондини бойитиш мақсадида вилоят ҳокими ташаббуси билан 100 миллион сўм маблағ ажратилди. Мазкур мактабда таълим ўзбек ва тожик тилларида олиб борилади. Сайёр қабулдан сўнг воҳа санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Бизнинг қишлоқда қарийб 1 минг 300 нафар киши яшайди. Албатта, аҳолининг йўл, коммунал хизмат, таълим, тадбиркорлик ва фуқаролик ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолари бор. Қишлоғимиз туман марказидан анча олисда жойлашгани боис, ҳа деганда марказга бориб келишнинг имкони йўқ. Чекка қишлоқларда мана шундай муаммолар борлигини билиб, уларни ҳал этиш учун республика ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари келаётгани бизни беҳад қувонтирди – дейди Деновбола қишлоғида яшовчи фуқаро Сайидаҳмад Нуров. Вилоятдан ташриф буюрган турли соҳа мутахассислари иштирокидаги сайёр қабул ва воҳа санъаткорлари томонидан намойиш этилган концерт дастури қишлоқ аҳолисини мамнун қилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать