ЯККАБОҒ ТУМАНИДА: ободлик манзили

    10 июнь, 2019 44 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йил Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида вилоятдаги барча туман ва шаҳарлар марказлари ва қишлоқларини обод ва кўркам, аҳоли учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган ҳудудларга айлантириш вазифасини қўйган эди.

    Яккабоғ тумани марказидаги майдонда “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги вазифаларни амалга оширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ҳокимлик, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, туман аҳолиси иштирокида ўтган тадбирда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” дастури доирасида қишлоқ аҳолисини қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш, оғирини енгил қилишга қаратилаётган эътибор уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Президентимизнинг мазкур ташаббуслари Яккабоғ тумани аҳолиси ҳаётида ҳам мутлақо янги даврни бошлаб берди, десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Бугунги кунда туманда якка тартибдаги уй-жойлар, боғча, мактаб, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари, сервис, хизмат кўрсатиш, савдо нуқталари, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш юзасидан истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларни ўз муддатида якунлаш учун зарур ишчи кучи ва техникалар жалб қилинган.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     Ҳудудда узоқ йиллардан бери оғриқли масала бўлиб келаётган  ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ тармоқларини таъмирлаш ҳамда янгиларини барпо этиш ишлари жадал олиб бориляпти. Табиийки, бу жиҳат соҳалардаги ўткир муаммоларни ечишда комплекс ёндашувни талаб этилади. Нега деганда, Президент Халқ қабулхоналарига туман аҳолисидан келиб тушаётган мурожаатларнинг каттагина қисми айнан мазкур соҳаларга доир ариза ва шикоятлардан иборат. Айни пайтда мурожаатлар таҳлили уй-жой таъминоти ва уй-жой фондининг ҳолати ҳам фуқароларимизни энг кўп ўйлантираётган масалалар эканини кўрсатмоқда. Туманда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури ҳамда «Илғор ҳудуд» лойиҳасининг изчил амалга оширишга киришилгани, моҳиятан ана шундай муаммоларни бартараф этишга қаратилган. 

    Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Мухаммадиев, вилоят ҳокими Зафар Рузиевлар иштирок этишди ва нутқ сўзлашди. Воҳа санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастуридан сўнг, белгиланган вазифаларни ўз муддатида бажариш ва якунлаш учун зарур минглаб ишчи кучи ва техникалар Яккабоғ қишлоқларини обод қилиш учун манзилга йўл олди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать