Маданият ва санъат ходимлари муносиб рағбатлантирилдиди

    03 январь, 2018 350 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    Мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 14 августдаги “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек Янги йил байрами тантанларида маданият ва санъат соҳасида меҳнат қилаётган вилоятимиздаги бир гуруҳи соҳа ходимларини рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 2 январ куни Бухоро шаҳридаги “Рудизар” маросимлар мажмуасида дастурхон ёзилди.

    Тадбирда 200дан зиёд соҳа фидоийлари иштирок этди. Ўзининг фидокорона меҳнатлари билан бошқаларга наъмуна бўлган 36 нафар маданият ва санъат ходимлари эса муносиб рағбатлантирилди.

    Тадбирда вилоят хокими Ў.Барнойев сўз олиб, вилоятимиздаги барча тадбирларни муносиб ташкил эътишда жонбозлик кўрсатаётган соҳа ходимларини янги йил байрами билан яна бир бор табриклаб, уларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать