Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар Маданият марказида 2019 йил 1-чорак якунлари таҳлили

    07 май, 2019 456 qashqadaryo Qashqadaryo viloyati / Qashqadaryo yangiliklari / Qashqadaryo voqealari

     

    2019 йил 3 май куни Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар Маданият марказида  вилоят маданият бошқармаси  тасарруфидаги тизим ташкилотлари, муассаса ходимлари ва соҳа вакиллари билан тизимдаги ташкилот ҳамда муассасаларнинг 2019 йил 1-чорак якунлари таҳлили ҳамда навбатдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

     

    Йиғилишда 2018 йил соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  ПҚ-4038-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ёшларга

     

     

     эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ижроси, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  30 мартдаги “Маданият марказлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш 

     

    тўғрисидаги ” 264-сон  қарори ижроси, Маданият вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари ва бошқа топшириқлари ижроси бўйича муҳокама қилинди.

    Йиғилишни Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси бошлиғи С.Сайимов кириш сўзи билан очиб берди.

    Кун тартибидаги масалалар юзасидан бугунги кунда давлатимиз томонидан санъат ва маданият соҳасига янада юксак эътибор қаратилаётганлиги айтиб ўтилди.

     

    Шунингдек, шаҳар ва туман бўлимлари, мусиқа ва санъат мактаблари, вилоятдаги бошқа муассаса ва ташкилотлар ўз лавозими ҳамда вазифасига масъулиятсизлик қилаётган, соҳа ривожини ортга тортаётган ходим ва ишчиларга нисбатан қатъий чоралар кўрилди.

    Маданият бошқармаси томонидан давлат ва ҳукумат қарорлари, дастур ва бошқа ҳужжат ҳамда кўрсатмалар ижросини ўз вақтида таъминлаётганлиги, вилоятда маданият ва санъат соҳасида ўзига хос тизим асосида ишларни ташкил этаётганлиги, соҳа бўйича ижобий натижаларга эришганлиги, ижро интизомига риоя этиш ва бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлаётганлиги сабабли бошқарманинг фаҳрий ёрлиқлари ва ташшакурномалар топширилди.

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать