Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов ва таниқли актёрлар томонидан “Замон нафаси” мавзусида тайёрланган театрлаштирилган ижодий учрашувлар

    22 апрель, 2019 70 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari / Sirdaryo vb teatrlari

         2019 йил 1 апрел куни соат 11:00да Гулистон шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳамда соат 15:00да Гулистон  Давлат Университетида бўлиб ўтди. Ижодий учрашувлар “Замон нафаси” шиори остида ўтказилиб келинди.

         Шунингдек,  Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов ва таниқли актёрлар томонидан тайёрланган театрлаштирилган ижодий учрашувлар жорий йилнинг  2 апрел куни Гулистон тумани 13-сон, 3 апрел куни Ширин шаҳар 3-сон ва Боёвут тумани 5-сон, 4 апрел куни Сардоба тумани 9-сон, 5 апрел куни Сайхунобод тумани 8-сон ва Сирдарё тумани 10-сон, 6 апрел куни Оқолтин тумани 7-сон ва Мирзаобод тумани 6-сон, 8 апрел куни Ховос тумани 14-сон ва Янгиер шаҳар 4-сон болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўтказилди    

         Ушбу театрлаштирилган ижодий учрашувлар намойишида жами 1200 нафардан зиёд томошабинлар қатнашди. Шулардан 245 нафари уюшмаган аҳоли, 355 нафари университет талабалари, 600 мусиқа мактаби ўқувчилари ва педагог ҳодимлари иштирок этдилар.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать