“Музей-тарих кўзгуси” мавзусидаги матбуот анжумани

    22 апрель, 2019 67 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari / Sirdaryo vb muzeylari

             2019 йил 18 апрел куни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши ҳамда музейи маъмурияти билан ҳамкорликда “Музей-тарих кўзгуси” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Матбуот анжуманини Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Норқулов очиб берди. У ушбу матбуот анжуманини ўтказишдан мақсад, юртимизда маданият ҳусусан музей соҳаси ривожига қаратилаётган юксак эътибор, яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўзлади.

          Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори З.Холдоров сўзга чиқиб, музейда ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, музейдан жой олган қимматбаҳо экспонатлар, олиб борилаётиган илмий тадқиқот ишлари ҳақида сўзлаб берди.

            Матбуот анжуманида Республика “Ҳалқ сўзи” газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири А.Шерназаров, Республика “Маҳалла” газетасининг мухбири Т.Ҳайитбоев, Республика “Қишлоқ ҳаёти” газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири Б.Бекмуродов, вилоят “Сирдарё ҳақиқати” газетасининг маданият бўлими мудири Ҳ.Пардабоева мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилдилар. Матбуот анжуманидан сўнг тадбир иштирокчилари музей бўлимларидан жой олган янги экспонатлар ва кўргазмалар билан яқиндан танишдилар.

             Тадбирда жами: 94 нафар иштирокчи қатнашиб, шундан: 59 нафарни вилоят ташкилоти ходимлари, умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамда 35 нафарни вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари ташкил этди.

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать