“Юксак ҳуқуқий онг ва маънавият”

    20 апрель, 2019 110 jizzax Jizzax vb yangiliklari

        2019 йил 19 апрель куни Зарбдор туманидаги Ойбек маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган умумтаълим мактабида туман маданият бўлими, “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши, маънавият-маърифат маркази, туман имом хатиби ва масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда мактаб ўқувчи ёшлари ва маҳалла фаоллари иштирокида “Юксак ҳуқуқий онг ва маънавият” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

         Тадбирда сўзга чиққан туман маънавият-маърифат маркази раҳбари А.Нурматов ва масъуллар, жамиятда жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар орасида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан профилактика тадбирлари ўтказишларни ташкил қилиш хақида, ҳамда кенг жамоатчилик, хусусан, хотин–қизлар ва ўқувчи–ёшлар қамраб олинган тадбирлар давомида юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳатларнинг моҳияти, аҳамияти ва қадр–қиммати ҳамда ҳалқимизнинг азалдан юксак қадрлаб келган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат тўйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш барчамизнинг энг асосий вазифамиз бўлиши, бунда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, балки ҳокимлик, таьлим, соғлиқни сақлаш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва кенг жамоатчилик ҳамжихатликда ҳаракат қилишлари, маҳалла фаоллари масъулиятини янада оширишлари лозимлиги хақида маълумот бериб ўтдилар.

     

          Давра сухбатида иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать