Андижонда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф шеърларига басталанган қўшиқ ижрочиларининг вилоят кўрик-танлови ўтказилди.

    20 апрель, 2019 263 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

     

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сонли қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф адабий меросини кенг тарғиб этиш, шоирнинг ватанпарварлик, инсонийлик ғоялари сингдирилган қўшиқларини ёшлар онгига сингдириш, шоир таваллуд кунини қўшиқ байрамига айлантириш, халқимиз орасидан янги истеъдодларни қидириб топиш, уларни вилоят ва Республика миқёсида ўтказиладиган тадбирларга жалб қилиш, моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида Андижон вилояти маданият бошқармаси ташаббуси билан 2019 йил 19 апрель куни Андижон вилояти мусиқали драма театрида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф шеърларига басталанган қўшиқ ижрочиларининг вилоят кўрик-танлови ўтказилди.

        Кўрик-танловнинг вилоят босқичида шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 42 нафар иштирокчи қатнашди ва ўзаро беллашдилар.

        Нуфузли ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра 1-ўринни 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби иштирокчиси Зийнатбек Ризаев, 2-ўринларни Андижон санъат коллежи талабалари Мухлиса Мирзаева, Умида Тўхтасинова ҳамда Жалақудуқ тумани маданият бўлими иштирокчиси Бобуржон Қурбонов, 3-ўринларни Андижон санъат коллежи талабаси Нодирбек Хожиев, Жалақдуқ тумани маданият бўлими иштирокчиси Маъруфжон Матмусаев ҳамда Олтинкўл тумани маданият бўлими иштирокчиси Озодахон Маҳмудовалар эгалладилар ва диплом билан тақдирландилар.

        3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Акрамжон Назаров, Булоқбоши тумани маданият бўлими иштирокчилари Шохрух Хусанов, Азамат Тўлашев, 22-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Алишер Абдуллаев,  Хонобод шаҳар маданият бўлими иштирокчилари Махфуза Маниязова, Насиба Солиева, Бобур Пайтиров, Шаҳрихон тумани маданият бўлими иштирокчиси Аббос Бакировлар фаол иштирок этганлиги учун фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать