“Келажак-юксак маънавиятли ёшлар қўлида!”

    19 апрель, 2019 110 jizzax Jizzax vb yangiliklari

        Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган видеоселекторида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18 апрель куни Жиззах шаҳардаги “Ёшлар шаҳарчаси”да Жиззах вилоят ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Келажак-юксак маънавиятли ёшлар қўлида!” шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтди.

     

        Тадбирда Жиззах ихтисослаштирилган санъат ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари томонидан расмлар кўргазмаси ҳамда халқ чолғулари орекстри жамоаси томонидан ёшларни мусиқа ва санъатга бўлган қизиқишларини янада орттириш мақсадида концерт дастури ташкил этилди.

     

         Шунингдек, вилоят қўғирчоқ театри ва вилоят мусиқали драма театри томонидан “Ёшлар шаҳарчаси”да алоҳида саҳна ташкил этилиб, аҳоли, айниқса ёшлар учун театрлаштирилган томоша дастурлари ташкил этилди.

     

     

       Бундан ташқари “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими, Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлинмаси ҳамда бошқарма қошидаги намунали мақом ансамбли, Жиззах шаҳар маданият маркази қошидаги эстрада ва бадиий хаскорлик жамоалари томонидан концерт дастурлари ташкил этилди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать