5 та ташаббус ижроси

    19 апрель, 2019 187 jizzax Jizzax vb yangiliklari

         Жорий йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлинмаси туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Бахмал туманидаги  35-сонли умумтаълим мактабида “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот техналогиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та ташаббус” ижросини таъминлаш мақсадида маданий ва спорт тадбир бўлиб ўтди.

     

     

        Мазкур тадбирда вилоят ҳокимлиги ва туман ҳокимлигидан вакиллар иштирок этишиб туман ёшлари ўртасида ташкил этилган “Биз ктобни севамиз” “Шерхонлик” маданий тадбирлари ҳамда спортнинг футбол, кўл тўпи ва бошқа бир қанча турлари бўйича мусобоқалар ташкил этилиб, ғолибларга ташкилотчилар томонидан эсталик совғалари топширилди.

        Шундан сўнг тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлинмасининг хонандалири Рашид Эгамов, Гулчеҳра Хайрулина, Хусан Жўраев ҳамда Дилноза Одиловалар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать