“Китоб-кўнгил чашмаси”

    19 апрель, 2019 104 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Жорий йилнинг 19 апрель куни вилоят Кўзи ожизлар кутубхонаси ҳамда шаҳардаги 16-сонли умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда “Китоб-кўнгил чашмаси” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

     

         Мазкур тадбирда 16-сон умумтаълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда кўзи ожизлар кутубхонаси ходимлари иштирок этишди. Тадбирни кўзи ожизлар кутубхонаси ходими М.Турдиқулова олиб борди ва тадбирни очиб бериш учун сўзни С.Жўраевга берди. У ўз сўзида тадбирни мақсади Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта ташаббус-ёшларни маданият ва санъат муассасаларига, жисмоний тарбия ҳамда спортга кенг жалб этиш, китобхонликни тарғиб этиш, маданият ва таълим тизимида ҳам бу борада бир қанча амалий ишлар олиб борилаётгани ҳақида тадбир иштирокчиларига айтиб ўтди.

     

       Тадбирда мактабининг 7 “а” ва “б”-синф ўқувчиларидан ташкил этилган “Китобхонлар” ва “Зулфияхоним” гуруҳлари 4 та шарт яъни таништирув, савол-жавоб, шахмат-шашка ҳамда эркин мавзу шартлари бўйча ўзаро беллашдилар.

         Тадбир сўнгида ғолиб бўлган гурухга тадбир ташкилотчилари томонидан фаҳрий ёрлиқ ва эсталик совғалар топширилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать