“Китоблар карвони”

    19 апрель, 2019 106 jizzax Jizzax vb yangiliklari

          2019 йил 18 апрель куни Зарбдор туман маданият ва  туман халқ таълими бўлимлари билан ҳамкорликда тумандаги 5-сон умумтаълим мактабида “Китоблар карвони” шиори остида тадбири бўлиб ўтди.

     

          Тадбирда сўзга чиққанлар китоб инсоннинг маънавий дунёқарашини бойитиши, китоб ўқиган ўқувчи ҳар жавҳада илғор бўлишлари тўғрисида сўз юритилиб, бугунги кунда ёшларга яратилиб берилаётган имкониятларда ёшлар самарали фойдаланишлари зурурлиги тўғрисида тўхталиб ўтишди.

         Шундан сўнг мазкур мактабни битириб, бугунги кунда турли лавозимларда ишлаб келаётган фидойилар томонидан ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилишдилар, шу бароварда Зарбдор туман маданият бўлими мудири В.Эгамов ҳам барча фидойилар каби ўзи ўқиган ушбу мактабга турли бадиий китобларни совға тариқасида мактаб маъмуриятига топширди.

     

          Тадбир давомида туман халқ таълими бўлими ва туман марказий кутубхонаси билан хамкорликда китоблар кўргазмаси ташкил қилиниди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать