“Беқасам тўнлар кийиб”

    19 апрель, 2019 94 jizzax Jizzax vb yangiliklari

          2019  йил 16 апрелъ куни Янгиобод Агроиқтисодиёт касб ҳунар коллежи биносида туман маданият бўлими, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод туман Кенгаши  билан ҳамкорликда  “Қадриятларимизни қадрлайлик” шиори остидаги “Беқасам тўнлар кийиб” мавзусида миллий санъат фестивали бўлиб ўтди.

     

     

     

          Миллий мусиқамиз ижроси билан бошланган маънавий-бадиий тадбирни Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Сабоҳат Абдураҳмонова кириш сўзи билан очиб бериб, “Маънавият-энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз” тамойили асосида ёшларда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган китоблар ярмаркасини ташкил этилганлиги, бугунги кунни энг оммабоб мавзусига айланган “китоб тарғиботи”да ота-оналар фарзандлари учун китоб харид қилишлари тўғрисида айтиб ўтди.

     

           “Беқасам тўнлар кийиб” мавзуга монанд айтилган Мадина Икромова ижросидаги тарона ҳамоҳанглигида миллий матомиз бўлган беқасамдан тикилган либослар кўргазмаси, миллий лапарлар, миллий айтишувлар, миллий рақслар ҳақиқий миллий санъат байрамига айланиб кетди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать