Халқаро бахшичилик санъати фестивали

    15 апрель, 2019 107 navoiy Navoiy vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3990-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Сурхандарё вилояти Термиз шаҳрида 5-10 апрель кунлари “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 22 ноябрдаги Қ-946-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Навоий вилояти ижодий жамоаси мазкур фестивалда фаол иштирок этишди.

     

     Термиз шаҳридаги марказий боғнинг Навоий вилояти учун ажратилган қисмида вилоятнинг ўзига ҳос ҳудудлар макетлари, анъанавий ҳунармандчилик буюмлари, миллий либослар кўргазмаси, вилоят тарихидан сўзловчи тарихий обидалар макетлари ҳамда буюмлари, туризмни ривожлантиришга мўлжалланган кўргазмали маълумотлар, китоблар, хариталар, бундан ташқари, буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий сиймоси, миллий қадриятлармиз ва урф-одатларимиз акс этган турли бадиий чиқишлар, дунё халқлари ҳамда ўзбек миллий рақслари, фолъклор жамоаларининг баддий чиқишлари намойиш этилди.

    Фестивал доирасида ўтказилган бахшилар, жировлар ва оқинлар ўртасидаги кўрик танловда Навоий вилояти иштирокчилари ака-ука Вайс ва Вайсин Жуббановлар Республика миқёсида фахрли учинчи ўринни эгаллашди ва уч миллион сўмлик сертификат, Томди туманидан Тасқараев Нурлибек беш юз минг сўмлик пул мукофотлари билан тақдирланишди.

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать