Буюк сохибқирон Амир Темур

    15 апрель, 2019 80 qashqadaryo Qashqadaryo viloyati / Qashqadaryo yangiliklari

     

    Косон туман маданият бўлими томонидан тумандаги Болалар истирохат боғи корхонасида   Сохибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб “Буюк сохибқирон Амир Темур” деб номланган театрлаштирилган адабий бадиий кеча ўтказилганлиги тўғрисида

                                                                           

                                                                            М А Ъ Л У М О Т

     


     2019 йил 12 апрел  куни  Косон туман маданият бўлими томонидан тумандаги Болалар истирохат боғи корхонасида   Сохибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб “Буюк сохибқирон Амир Темур” деб номланган театрлаштирилган адабий бадиий кеча ўтказилди.

     

    Тадбирда Буюк Амир Темур хаёти, босиб ўтган жанговор йўли, фан, маданият ва санъат, меъморчилик  сохасида амалга оширган ишлари тўғрисида маъруза қилинди. Тадбир давомида Косон туман маданият бўлими ижодий ходимлари Ў.Маматқулов, С.Рахимов, Д.Турсунова, Г.Ғаниева, И.Турдиқиличев, Ж.Бегимов,С. Жумаев ва бир гурух Қарши маданият ва туризм коллежи амалиётчи талабалари буюк сиймолар образлари сахнавий кўриниш орқали  гавдалантирилди. Бундан ташқари

     

     

    “Хумо” ашула ва рақс халқ жамоаси Навоий ва Бобур ғазаллари билан айтиладиган классик қўшиқлардан ижро этишди. Тадбирда маданият бўлимининг барча ходимлари фаол иштирок этдилар.  Тадбир давомида Қарши Давлат Университетига қарашли 2 АРМ кутубхоначилари томонидан Амир Темур тўғрисидаги китоблар кўргазмаси намойиш этилди.

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать