Қадриятлари қадрланган-юрт

    12 апрель, 2019 124 qashqadaryo Qashqadaryo viloyati / Qashqadaryo yangiliklari

    Қарши шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш марказида  ЖҒМҲО тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармаси,  “Ворис” фольклор ва номоддий маданий меросни ривожлантириш маркази ҳамда Қарши гарнизони Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда

     

    “ Қадриятлари қадрланган-юрт ” номли кўрик-фестивал ташкил этилди. Тадбирда ЖҒМҲО тасарруфидаги 23716, 15473, 86729, 53943, 29575-ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

    Ҳар бир миллатнинг қиёфаси, унинг катта ва кичиклигидан қатъий назар, энг аввало ўзининг миллий онги ва тафаккурининг руҳий қувватида намоён бўлади.Ижтимоий онгнинг ривожланишида асрлар мобайнида ижтимоий ҳаётий фаолияти давомида вужудга келган миллий урф-одат ва анъаналар, турмуш тарзига катта таъсир кўрсатади

     

    Этник онг-қадриятлар, анъаналар ва урф-одатлар билан уйғунлаштирилди. Тизимлашган мафкуравий–сиёсий онгнинг ташкил топиши ва тараққий этишида этник онг маҳсули–миллий қадриятлар фалсафий қувват манбаи бўлиб хизмат қилади.

    Танлов халқимизни мусиқа санъати ва халқ ижодиёти дурдоналарини ҳудудларга хос бўлган алла, анъана, урф-одат ва маросимлар билан бирга кўрсатиш ҳамда шу орқали миллий ва умуминсоний қадриятларни аҳоли, айниқса, ёшлар онгига сингдириб бориш, номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди

     

     

     Танлов давомида жамоалар томонидан ўз ҳудудига хос бўлган миллий урф-одатлар, анъаналар, маросимлар, халқ қўшиқлари, халқ ўйинлари, ўлан, лапар, ёр-ёр, алла каби миллий халқ қўшиқлари ижро этилди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать