“Амир Темур-илм фан хомийси”

    11 апрель, 2019 225 jizzax Jizzax vb yangiliklari

        2019 йил 9 апрель куни Пахтакор туман Маданият бўлими кутубхонасида Буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллигига бағишлаб “Амир Темур-илм фан ҳомийси” мавзусида китобхонлар ва Маданият маркази ходимлари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

         Давра суҳбати давомида Маданият бўлими кутубхоначиси Х.Жонузоқова, туман Маданият бўлими  “Гулзор” халқ хаваскорлик жамоаси бадиий раҳбари Ғ.Нарзуллаев, туман Маданият маркази бадиий раҳбари М.Холмуродовалар сўзга чиқишиб буюк бобомиз Соҳибқирон Амир Темурни Она Ватан учун қилган буюк ишлари, Ватан узра Соҳибқирон Амир Темурнинг ўлмас руҳи кезиб юрганини ҳар лаҳза ҳис этиб яшаётганлигимиз тўғрисида йиғилганларга айтиб ўтишди.

         Шундан сўнг давра суҳбати давомида китобхонлардан А.Азизов, Д.Эргашева, С.Алиев, Ф.Худжамқуловалар “Темур ўгитлар”, “Темурийлар шажараси” хақида маълумотлар ва шеърлардан парчалар ўқишди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать