“Буюк ва адолатли саркарда”

    09 апрель, 2019 227 jizzax Jizzax vb yangiliklari

        Фориш туманида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуслар ижросини таъминаш юзасидан 2019 йил 8 апрель куни бўлимига қарашли кутубхонанинг ўқув залида, кўзи ожизлар кутубхонаси, 1-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683-йиллигига бағишланган “Буюк ва адолатли саркарда” номли маданий тадбир бўлиб ўтди.

       

      Тадбирда Амир Темур таваллудига бағишлаб “Соҳибқирон Темур бобом” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.

     

       Маданият бўлими кутубхоначиси М.Рўзиқулова, кўзи ожизлар кутубхона кутибхоначиси  Д.Худойқулова ва 1-сон умумтаълим мактаби ўқитувчилари Н.Рустамова ҳамда Н.Миркомиловалар сўзга чиқишиб, Сохибқирон Амир Темур қолдирган бебаҳо маънавий мерос–мардлик, жасурлик, шижоатлик, Ватанни севиш, қадрлаш ва унга сидқидилдан хизмат қилиш, ҳозиржавоблик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, аҳлоқий поклик, илм-фанни қадрлаш ва эгаллаш каби юксак фазилатларини ўрганишни, китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ёшларга маълумот ва тушунчалар бериб ўтдилар.

     

         Тадбир давомида Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва саркардалик даврида амалга оширган ишлари юзасидан слайдлар намойиш этилди.

        Тадбир сўнгида тадбирда фаол иштирок этган қатнашчиларга туман Маданият бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан китоб ва эсдалик совғалари топширилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать