Давлатимиз раҳбарининг миллий маданиятимиз ва санъатимиз истиқболи йўлида қабул қилаётган фармон ва қарорлари маданиятимиз тарихи унинг равнақида янги саҳифаларни очмоқда. Ўтган давр мобайнида қадимий ва ноёб дурдоналармиз ҳисобланган мақом, бахшилар ва достончилик санъатининг эътибордан бироз четда қолаётгани афсусланарли ҳолатларда бири эди.

    Миллий маданиятимизнинг туб илдизи жон томири бўлган мумтоз қўшиқчилик ҳамда халқ ижодиётининг дурдоналарини асраб – авайлаш борасидаги амалий ғамхўрлик боис санъатнинг ушбу турларини янада ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

    Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилк санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари нафақат мақом ижрочилари ва бахшилар, балки мусиқа ихлосмандларининг кўнглини шод этди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида бахшичилик санъатини халқаро миқёсида кенг тарғиб этиш, тарихимизнинг сўнмас оҳангларини бутун дунёга эшиттириш ва ноёб санъатнинг ўзига хос ижрочилик услуби ва хусусичтларини намойиш этиш кўзда тутилган ушбу фестивалда Республикамиздаги барча маданият соҳаси вакиллари қаторида Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрининг ижодий жамоаси ўз саҳнавий чиқишлари, қўғирчоқ ўйинлари жозибали рақслари дилтортар тароналари билан иштирок этмоқдалар.

    Фестивал доирасида А. Қодиров қаламига мансуб “Қўғирчоқларнинг сеҳрли олами” мусиқий дастури ҳамда Ф. Хаджаев сценарийси асосида саҳналаштирилган “Қувноқ арава” спектакли театринг иқтидорли актёр – актрисалари томонидан ташриф буюрган меҳмонлар эътиборига ҳавола  этилмоқда.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2