Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий йилнинг 5 - 10 апрель кунлари Гўзал ва қадимий Термиз шаҳрида “Халқаро бахшичилик санъати фестивали” бўлиб ўтади

    Миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисми бўлган бахшичилик санъати халқаро миқёсда тарғиб қилиш мақсадида ўтказиладиган ушбу фестивалга Республикамиздаги барча маданият соҳалари сингари Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси  ҳам қизғин тайёргарлик кўришмоқда.

    Театрнинг иқтидорли актёр ва актрисалари ўзларининг ажойиб саҳнавий чиқишлари, қизиқарли спектаклларни томошабинлар эътиборига ҳавола этишга тайёрлар. Фестиваль доирасида А. Қодиров қаламига мансуб “Қўғирчоқларнинг сеҳирли олами” ҳамда Ф.Хаджаевнинг “Қувноқ аравача” спектакллари кун давомида томошабинларга тақдим этилади.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2