Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Андижон вилояти маданият бошқармасида республика сайёр ўқув-амалий семинари ўтказилди.

    06 апрель, 2019 319 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

        Ўқув амалий семинарини бошқарма юрист-маслаҳатчиси Н.Юлбасов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи И.Азимовга сўз берди. И.Азимов ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, Олий Мажлис палаталари, Ҳукумат ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги топшириқлари ва ҳужжатларининг бажарилишини ташкил қилиш ва бу борада ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижросини назорат қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Преидентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли қароридаги топшириқлар ижросини ҳамда концепцияда белгиланган вазифаларнинг моҳиятини ўқув-амалий семинари иштирокчиларига тушунтирди.

         Шунингдек, ўқув-амалий семинарида мутахассислар томонидан “Вилоят маданият бошқармаси ҳамда тизим ташкилотларида ижро интизомининг ҳолати тўғрисида”, “Ҳужжатларни рўйхатга олиш, расмийлаштириш ва ижрочиларга етказиш тизими. Ҳужжатлар ва топшириқлар ижросини таъминлашда назоратни тизимли йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашга бўлган янги талаблар”, “Ҳужжатларни расмийлаштириш, ижросини ташкил этишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тартиби”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли қароридаги топшириқлар ижроси ҳамда концепцияда белгиланган вазифаларнинг моҳияти тўғрисида”ги мавзуларда маърузалар ва савол-жавоблар ташкил қилинди.

          Шу билан бирга, ўқув-амалий семинари якунида кун тартибидаги масалалар бўйича бошқарма ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассисларининг чиқишлари ташкил этилди ва мавзуга оид савол-жавоблар ўтказилди.

        Ўқув-амалий семинари якунида бошқарма ҳамда унинг тизим ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

     


     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать