Халқаро бахшичилик санъати

    01 апрель, 2019 215 qashqadaryo Qashqadaryo viloyati / Qashqadaryo yangiliklari / Qashqadaryo voqealari

                   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил  1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3990-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида  жорий йилнинг  28 март куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида “Юртин достон этар-бахши” номли вилоят  бахши-шоирлари иштирокидаги давра суҳбати ҳамда кўрик- фестивали  бўлиб ўтди.

                  Фестивал  вилоят ҳокимлиги маънавият ва маърифат маркази, вилоят маданият бошқармаси, “Деҳқонобод калий заводи”МЧЖ ҳамда”Ворис” фольклор ва номоддий маданий меросни ривожлантириш маркази,  “Oxus Culture” жамияти ҳамкорлигида ўтказилди.

     

                  Фестивал  вилоят ҳокимлиги маънавият ва маърифат маркази, вилоят маданият бошқармаси, “Деҳқонобод калий заводи”МЧЖ ҳамда”Ворис” фольклор ва номоддий маданий меросни ривожлантириш маркази,  “Oxus Culture” жамияти ҳамкорлигида ўтказилди.

                Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги  нодавлат нотижорат ташкилотларини кўллаб-кувватлаш фондининг “Қадриятлари қадрланган юрт” лойиҳаси   ҳамда  “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖ  ҳомийлигида ташкил этилди.

                Тадбирда  вилоятда бахшичилик санъатини янада  ривожлантириш, воҳада яшаб ижод этаётган бахши-шоирлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, халқимиз миллий  қадриятлари ва анъаналари  ўрни ҳамда аҳамиятини янада ошириш ва кенг тарғиб этиш кўзда тутилган.

              

               Фестивал доирасида ташкил этилган давра суҳбатида соҳа мутахассислари, фолъклоршунос олимлар, тарихчилар ва бахшичилик санъати тарғиботчилари иштирок этди.

    Ўзбекистон фанлар Академияси ҳузуридаги А.Навоий номли ўзбек адабиёти музейи директори, професор, Филология фанлари доктори Жаббор Эшонқулов иштирок этиб Ўзбек халқ достонлари аждодларимизнинг улкан билимлари манбаидир.У хеч бир даврда ўз аҳамиятини йўқотмайди, аксинча,  у замонлар оша  оҳанграбодек тобланиб,  бахшилар  сўзида, думбранинг  овозида  жўшиб бораверади”-деди. Шунингдек, давра суҳбатида  вилоят маънавият ва маърифат маркази директори Л. Саодатова, Қарши давлат университети ўқитувчилари, А.Эргашев, Н. Очилов, вилоят маданият бошқармаси мутахассиси А.Рахмонов,  Ўзекистон халқ бахшилари сурхондарёлик  Чори Умиров, Расул Умиров, Шодмон Хўжабердиев  ҳамда қашқадарёлик    Каҳҳор Раҳимов, Махматмурод  Ражабов, Абдумурод Рахимов, Очил Чоршанбиевлар  иштирок этди.  Тадбир давомида соҳа мутахассислари ва бахши-шоирлари томонидан дилдан  суҳбат  қурилди ва таклифлари тингланди.

     

               Кўрик-фестивалда вилоятда яшаб-ижод этаётган 35 нафар  бахши-шоирлар иштирок этиб ўзаро белашдилар. Танлов Низомига асосан, халқ достонларидан парчалар, дубра чертиш ва бадийаҳуйлик асосида замонавий термалар ижро этилди.

     Танловда деҳқонободлик баҳши Бахром Раҳимов бирингчи ўрин, нишонлик бахши Мурод Алиқулов иккинчи ўрин, чироқчилик бахши санжар Чубаев учинчи ўрин соҳиблари бўлди. Шунингдек, энг яхши чолғу ижрочиси наминацияси бўйича деҳқонободлик бахши Илҳом Рахимов, энг ёш ижрочи наминацияси бўйича сурхондарёлиқ бахши Диёр  Расуловлар муносиб топилди. Танлов ғолибларига Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг дипломлари ҳамда  “Деҳқонобод  калий завод” МЧЖнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

     

    Қашқадарё воҳаси минг йиллик  кўҳна тарихга эга, унинг оғзаки ижоди, хусусан, достончилиги ҳам шу қадар бой, қадимий ва азалийдир.

           Халқимиз дилидаги қувонч туйғуларини, орзу-умидларини, ўй-кечинмаларини достонларда куйлаган. “Алпомиш”, “Рустам”, “Гўрўғли”,”Аваз” сингари достонлари орқали аждодларимиз улар каби алп, жасур, мард, ор-номусли, элпарвар ва юртсевар, ахлоқий баркамол бўлишга интилган ва ўз авлодларини шу руҳда тарбиялаганлар. Анъаналарга содиқ қолиш, фарзандларнинг оталар ишига садоқатли ҳамда ўз аждодларига муносиб  бўлишга ундовчи  қашқадарёлик бахши-шоирлар бугун ҳам достонлар куйлашига, янгиликлар яратишга, кўплаб достон кечалари, давра суҳбатлари ўтказиб ёшларни ўз аждодларига муносиб этиб тарбиялашда алоҳида ўрнак кўрсатиб келмоқда- дейди “Ворис” фольклор ва номоддий маданий меросни ривожлагнтириш маркази директори Фотима Жумаева

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать