Сирдарё вилояти мусиқали драма театри томонидан 21-27 март кунлари “27 март-Халқаро театр куни” муносабати билан “Театр томошалари ҳафталиги” доирасида бепул спектаклар намойиши ташкил этилди

    28 март, 2019 109 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari / Sirdaryo vb teatrlari

     

     

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил  28 ноябрдаги  “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 4 декабрдаги 775-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят мусиқали  драма театри томонидан  “27 март-Халқаро театр куни” муносабати билан 21-27 март кунлари Гулистон шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби томоша залида “Театр томошалари ҳафталиги” доирасида  бепул ва беминнат тарзда намойиш этиладиган спектакл ташкил этилди

      

    Вилоят театри жамоаси томонидан 21 март куни соат 10:00 да Гулистон шаҳар марказий истирохат боғида вилоят шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган кенг аҳоли қатлами этибори учун театр артисти  Қ.Рустамов сценарийси асосида “Наврўз сайли” деб номланган театрлаштирилган мусиқали фольклор томошаси намойиш этилди. Театрлаштирилган томоша дастурида 2500 нафар томошабин иштирок этди

     

    22 март куни соат 15:00 да Гулистон шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби томоша залида Гулистон Давлат Университетидан ташриф буюрган талаба ва ўқтувчилари этибори учун Ч.Айтматовнинг “Момо ер” (драма) спектакли намойиш этилди. Спектаклда 230 нафар томошабин иштирок этди.

      

    23 март куни соат 14:00 да Гулистон шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби томоша залида Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, тизимидаги муассасаларидан ташриф буюрган ўқувчи ва ўқтувчилари этибори учун Н.Аббосхоннинг “Инсон ўзинг” (трагикомедия) спектакли намойиш этилди. Спектаклда 250 нафар томошабин иштирок этди

     

    24 март куни соат 11:00 да Гулистон шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби томоша залида Вилоят халқ таълими бошқармаси тизимидаги таълим муассасаларидан ташриф буюрган ўқувчи ва ўқтувчилари этибори учун М.Беҳбудийнинг “Падаркуш ёхуд ўқимаган боланинг ҳоли” (миллий фожеавий кулгу)спектакли намойиш этилди. Спектаклда 250 нафар томошабин иштирок этди.

     

    25 март куни соат 11:00 да Гулистон шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби томоша залида Вилоят ички ишлар бошқармаси тизимидаги  муассасаларидан ташриф буюрган ходимлар ва оила аъзолари этибори учун Р.Кунининг “Қўш арава юки”  (комедия) спектакли намойиш этилди. Спектаклда 200 нафар томошабин иштирок этди.

     

    26 март куни соат 14:00 да Гулистон шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби томоша залида Вилоят хотин қизлар қўмитаси тизимидаги  муассасаларидан ташриф буюрган ходимлар ва оила аъзолари этибори учун Р.Муҳаммаджоновнинг “Аёл қадри” (драма) спектакли намойиш этилди. Спектаклда 200 нафар томошабин иштирок этди.

     

    27 март куни соат 16:00 да Гулистон шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби томоша залида Сирдарё вилоят  касаба уюшмалари  ташкилотлари бирлашмаси тизимидаги  муассасаларидан ташриф буюрган ходимлар этибори учун Ч.Айтматовнинг “Момо ер” (драма спектакли намойиш этилди. Спектаклда 250 нафар томошабин иштирок этди.

     

     21 март куниги тадбирлар фотолавҳаси 

     

     

     

     

    22 март куниги тадбирлар фотолавҳаси 

     

     

     

     

     

     

    25 март куниги тадбирлар фотолавҳаси 

     

     

     

    26 март куниги тадбирлар фотолавҳаси 

     

     

     

     

    27  март куниги тадбирлар фотолавҳаси 

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать