Вобкент тумани "Халқ театри" ва "Мардона" фольклор-этнографик халқ жамоаларининг ҳисобот концерти ўтказилди.

    27 март, 2019 249 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 26 март куни Вобкент тумани маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Республикамиз бой маданий тарихий анъаналарини тиклаш ва авайлаб сақлаш борасида ўзбек халқининг ўзига хос маданияти ва юксак маънавиятини такрорланмас миллий ранг-баранглигини кенг оммалаштириш ва тарғиб қилиш кенг омма ўртасида, хусусан юртимизда ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини ошириш, ва уларни маданий ҳордиқ чиқаришларини ташкиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириклар ижросини таьминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлинмаси томонидан концерт дастури, Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг кўчма кўргазмалари ҳамда бўлим қошидаги "Халқ театри" ва "Мардона" фольклор-этнографик халқ жамоаларининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда 350 нафардан ортиқ томошабинлар иштирок этди.

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать