АНДИЖОНДА НАВРЎЗ САЙЛЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

    26 март, 2019 287 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

     

         2019 йил 19 март куни  2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш йили”га бағишлаб Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида “Юртимга хуш келдинг, эй, саҳий – Наврўз!” деб номланган театрлаштирилган байрам тадбири бўлиб ўтди.

       Тадбирнинг асосий бадиий қисми Хонобод шахар Алишер Навоий маданият ва истирохат боғида ўтказилди.  Байрам тадбирини Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари А.Эгамбердиев очиб берди. Байрам тадбирида Республикадан келган санъаткорлар Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Исмоилов, Ўзбекистон халқ артисти Шоҳида Исмоилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов, вилоятнинг таниқли эстрада хонандалари, умидли ёшлари ва мактабга таълим муассасалари тарбияланувчилари иштирок этдилар. Байрам тадбири Хонобод шаҳрининг қир адирларида вилоятнинг туманларидан ташриф буюрган  фольклор ансамблларининг чиқишлари билан давом этди.  Қир адирларда сумалаклар, баҳорий таомлар тайёрланиб  меҳмонларга улашилди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать