Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб ўтказилган “Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсун Наврўз!” номли байрам концерт дастури

    25 март, 2019 108 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

        2019 йил 21 март куни Гулистон шаҳар Амфитеатр томошагохида Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят маданият бошқармаси билан ҳамкорликда “Наврўз” умумҳалқ байрамига бағишлаб “Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсун Наврўз!” шиори остида байрам концерт дастури ўтказилди.

        Тадбирнинг бадиий қисмида Сирдарё вилояти мақомчилар ансамбли, Сирдарё тумани маданият бўлими қошидаги “Бодом гуллари” фольклор-этнографик халқ ансамбли, Гулистон тумани маданият бўлими қошидаги “Сайхун йигитлари” фольклор-этнографик халқ ансамбли,  Оқолтин тумани маданият бўлими қошидаги   фольклор жамоаси, Гулистон шаҳар маданият бўлими қошидаги “Севинч” рақс дастаси , Гулистон шаҳар “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчиси Марсел Қаршиев ҳамда вилоятимизнинг кўзга кўринган хонандалари Баҳодир Хўжақулов, Шерали Ҳудойбердиев, Наргиза Файзиева, Регина Назарова, Бахтиёр Хидиров, Бурхон Ўтанов, Нозима Нарзуллаева, Нодир Мирзажонов, Баҳодир Нарзуллаев, Жасур Ғаниев, Илҳом Шоимовлар ўзларининг куй ва қўшиқлари билан барчани кўнглини хушнуд этишди.

        Тадбирда 3000 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать