“Театр томошалари ҳафталиги” очилишида театр бош режиссёри Т.Йўлдошев сўзга чиқиб, ташриф буюрган меҳмонларни байрам билан самимий қутлади  ва “Tеатр томошалари ҳафталиги”га барчани таклиф этди.

     

     

     

     

     

     

    “Театр томошалари ҳафталиги”  очилиши  болажонлар учун ажойиб совға бўлди.Болажонларнинг эртаклар оламига қилган саёҳати уларга олам- олам қувонч бағишлади.Театрнинг жонкуяр ижодий жамоаси  ташриф буюрган меҳмонларга, театрнинг сеҳирли олами ҳақида маълумотлар беришди.

     

     

     

    Ташкил этилган китоблар кўргазмаси ҳам ташриф буюрган меҳмонлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Театр бош режиссёри Т.Йўлдошев болажонларга китобнинг инсон учун энг яқин дўст эканлигини таькидлаб ўтди.

     

     

     

     

        Театр ижодий жамоаси томонидан мусиқий чиқишлар шунингдек спектакллар томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди. ”Театр томошалари ҳафталиги” очилиши меҳмонларда катта таассурот қолдирди. “Театр томошалари ҳафталиги” Э.Хушвақов асари асосида  З. Нормўминова томонидан саҳналаштирилган “Зумрад ва Қиммат” спектакли намойиши билан бошланди . Ушбу спектакл репертуар режаси асосида соат 11:30 да ва  14:30да томошабинлар эьтиборига ҳавола этилди.Спектакл ёш томошабинларга манзур бўлди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2