Сирдарё вилояти Гулистон туманида “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб “Наврўзингдан айланай юртим!” номли туман асосий байрам тадбири ўтказилди

    20 март, 2019 58 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

          2019 йил 16 март куни Гулистон тумани Дехқонобод шаҳарчаси “Ибрат” маҳалласида жойлашган Марказий ўйингоҳда туман ҳокимлиги, туман ҳотин-қизлар қўмитаси, туман ички ишлар бўлими, Маҳалла фаоллари, туман маданият бўлими, туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Наврўз” умумҳалқ байрамига бағишлаб “Наврўзингдан айланай юртим!” шиори остида байрам концерт дастури ўтказилди.

         Тадбирни Гулистон тумани ҳокими Шовкат Ғофуров очиб берди.

       Тадбир давомида Гулистон туманидаги корхона, ташкилот, муассасалар байрам дастурхонини тузаб, сайил қатнашчиларини баҳорий кўкатлардан тайёрланган миллий таомлар, пишириқлар қўйилди.

       Тадбирнинг бадиий қисмида Пойтахтимиздан ташриф буюрган таниқли ҳуш овоз санъаткор Бахром Назаров, сўз устаси Аваз Охунлар қатнашишди. Шунингдек тадбирда маданият марказининг “Сайхун йигитлари” фольклор-этнографик халқ ансамбли халқимизнинг тарихи, маданияти, урф-одат ва анъаналарини акс эттирган миллий куй-қўшиқ ва рақсларини намойиш этди.

         Тадбирда 5000 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать