2019 йил 15 март куни Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернатида Муҳаммаджон Отажонов иштирокида маҳорат дарси ўтказилди.

    16 март, 2019 57 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    2019 йил 15 март куни Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикаси Консерваторияси профессор ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси бастакорлар уюшмасининг аъзоси Муҳаммаджон Отажонов иштирокида мусиқа йўналиши ўқитувчилари ҳамда талабалари билан маҳорат дарси ўтказилди.

     

    Маҳорат дарсининг кириш сўзини Бухоро маданият бошқармаси бош мутахассиси М.Рахматов бошлаб, Муҳаммаджон Отажоновнинг ҳозирги кундаги ижоди, айниқса болалар мусиқаси устида иш олиб бораётганлиги, фортепиано асбоби учун кўплаб асарларга куй басталаб келаётганлиги тўғрисида айтиб ўтди.

     

    Ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернати директори Н.М.Раджабова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПҚ-4038-сонли қарорига биноан мусиқа мактабларида таҳсил олаётганлар учун маҳорат дарслари ташкил этиш, истеъдодли ёшларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш миллий маданиятни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳисобланишини таъкидлади.

     

    Сўнг Муҳаммаджон Отажонов педагог ва талабаларга “Изҳор”, “Яхши кайфият”, “Ёғдулар” каби асарлардан ҳамда шашмақомнинг “Соқиномаи савти калон” бўлимидан парча ижро этди. Ўқувчилар билан суҳбат давомида ёшларга мусиқа соҳасини мукаммал ўзлаштириш, юксак марраларга кўтарилишнинг бирдан бир йўли тинимсиз изланиш ҳамда ўз устида ишлаш кераклигини уқтирди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать