“Навруз” умумхалқ байрам тадбири

    16 март, 2019 65 jizzax Jizzax vb yangiliklari

      2019 йил 15 март куни Зарбдор туман “Янгикент” қишлоқ фуқаролар йиғинида туман “Истиқбол” маданият маркази ижодий гуруҳи бошчилигида “Навруз” умумхалқ байрам тадбири ўтказилди.

     

        Мазкур байрам тадбирига маҳалладан отахонлар, онахонлар маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.

        Байрам тадбирини “Янгикент” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси А.Ашурматов табрик сўзи билан очиб бериб, барча маҳалладошларини “Навруз” умумхалқ байрами билан табриклади.

       Маҳалла фуқаролари томонидан баҳорий таомлар сумалак, кўк сомсалар билан дастурхон ёзишиб байрамга кўрк қўшган бўлишса, янги келинларнинг келинсалом билан чиқишлари йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.

     

        Шундан сўнг “Истиқбол” маданият маркази ижодий гуруҳи ўзларининг тайёрлаб келган концерт дастурини тадбир иштирокчиларига намойиш этдилар, маҳалла фуқаролари ўтказилган байрам тадбиридан мамнун бўлишди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать