Сирдарёда “Наврўз” уммуҳалқ байрамига бағишланган «Камалакдай сержило сеҳирли қўллар» номли квиллинг санъат асарлари кўргазмаси

    15 март, 2019 83 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

     

     

             2019 йил 14 март куни Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида Наврўз уммуҳалқ байрамига бағишланган «Камалакдай сержило сеҳирли қўллар» квиллинг (қоғозларни айлантириш) усули санъат асарлари кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди. Ушбу кўргазмада Мирзаобод тумани 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқувчиси Турсинбоева Асиланинг кивиллинг услудаги 100 дан ортиқ санъат асарлари намойиш этилди. Кўргазманинг очилишида Сирдарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Х.Холматов, “Ҳалқ сўзи” рўзномаси мухбири А.Шерназаров,   “Сирдарё ҳақиқати” фотожурналисти Мухаммадкарим, Сирдарё ҳақиқати мухбири Муҳаммадали Ахмедов, Сирдарё ҳақиқати мухбири Шахло Абдусаидова “Народное слова” рўзномаси мухбири Ғ.Рахимов, Ўзбекистон Республикаси Миллий тикланиш демократик партияси Сирдарё вилоят бўлими бошлиғи Ш.Нурматов, “Ўзтелерадио компанияси Сирдарё бўлими” муҳбири Р.Жумабоева, 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Б.Хўжақулов, Мирзаобод тумани ҳалқ таълими бўлими методисти Ф.Алимовалар иштирок этишди.

            Кўргазмани Сирдарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Х.Холматов очиб бериб, у ўз сўзида Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 19 февралдаги Сирдарё вилоятига ташрифи давомида ҳам бошқа соҳалар қатори вилоят ёшларига, айниқса ўқувчилар ва банд бўлмаган ёшларга алоҳида эътибор қаратиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида янги йўналиш квиллинг санъати бўйича ташкил этилаётган кўргазма автори Турсунбоева Асилани табриклаб, эсталик совғасини тақдим этди. Тадбирда қатнашган ёшларни ижод қилишга чорлади. Ушбу кўргазма 21 март кунига қадар давом этиши келишиб олинди.

              Тадбирда ташрифчи меҳмонлар А.Турсунбоеванинг ижоди билан яқиндан танишдилар. Тадбирда жами 160 та киши иштирок этди.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать