Қашқадарё вилояти Маданият бошқармаси

    14 март, 2019 90 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari / Qashqadaryo voqealari

    Қашқадарё вилояти Маданият бошқармаси тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий чолғулар кўп овозли ансамбль ва оркестрларининг “Наврўз садолари” номли Халқаро мусиқа кўрик фестивалининг вилоят саралаш босқичи.                                                                     

                                                                   

    Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 12 декабрдаги ЎРҚ-122 сонли “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Болалар мусиқа ва саньат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ 910-сонли, 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон республикаси миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ - 4038-сонли қарорларига асосан  Ўзбекистон давлат филармонияси “Сўғдиёна” миллий чолғулар камер оркестри,  ЎзР Маданият вазирлиги, ЎзР Мактабгача таълим вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Швейцария Элчихонасининг Швейцария Ҳамкорлик Бюроси билан ҳамкорликда миллий чолғулар кўп овозли ансамбль ва оркестрларининг “Наврўз садолари” номли халқаро мусиқа фестиваль кўрик-танловини ўтказади.Қашқадарё вилояти Маданият бошқармаси тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўртасида бўлиб ўтадиган “Наврўз садолари” миллий чолғулар кўп овозли оркестр ва ансамбллар V Халқаро фестивалининг вилоят саралаш босқичи жорий йилнинг 13 март куни Қарши шахар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Вилоят Маданият бошқармаси таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Ш.Шодиев ҳамда Р.Глиэр номидаги РИМАЛ “Ўзбек халқ чолғулари” бўлими бош ўқитувчиси Б.Абдурахмонов сўзга чиқиб ушбу халқаро танлов ёш ижрочиларнинг ўз мутахассислиги бўйича ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантиришга, мусиқий ижро жараёнида янги ижодий услубларни эгаллашга, жаҳон мумтоз композиторларининг асарлари, ўзбек ва бошқа халқлар композитор ва бастакорлари куйларидан баҳраманд бўлиш, шунингдек, ўзбек мусиқа маданиятини юксак даражага кўтаришга ҳамда миллий мусиқий ижрочилик санъатини дунё саҳналарига олиб чиқиш ва тарғибот этишга хизмат қилиши ҳақида гапириб очиб  берди. Жами 20 нафар оркестр ва ансамбллар ижролари тўлиқ эшитилди. Китоб тумани 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби оркестр жамоаси ҳамда Яккабоғ тумани 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ансамбл жамоаси вилоят босқичидан биринчи ўринни қўлга киритиб Республикага йўлланмасини қўлга киритди.Шунингдек, барча иштирокчиларга вилоят Маданият бошқармаси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси номидан эсталик совғалари топширилди.

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать