Косон туманида “Хар кунинг бўлсин Наврўз!” деб номланган байрам тадбири ўтказилди

    14 март, 2019 87 qashqadaryo Qashqadaryo viloyati / Qashqadaryo yangiliklari

     

     

     

     

     

     

     

     2019 йил 14 март куни Косон туманидаги “Амир Темур” истирохат боғида

    21 март “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб  “Хар кунинг бўлсин Наврўз!” деб номланган байрам тадбири ўтказилди. Истирохат боғининг кираверишидан туманимиз махаллаларига, туман мактабларига ажратилган жойларда ўзбек халқининг миллий либослари кўргазмаси ва ўзбек халқининг миллий таомлари сумалак, палов, халим, кўк сомса, патир нонлар ва бошқа хил таомлар халққа тақдим этилди.Тадбирда маданият бўлими ижодий ходимлари М.Юсупова, О.Норчаев, М.Бурхонова, Г.Ғаниева, Ж.Бегимов, И.Турдиқиличевлар, Дўстлик маданият маркази қошида ташкил этилган “Гулёр” фольклор-этнографик жамоаси, 8 сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ижодий жамоаси,Вилоятдан ташриф буюрган эл ардоғидаги санъаткорлар Шухрат медали сохиби Умрзоқ Қувватов,”Тохир ва Зухро” гурухи, Ихтиёр Жуманов ва сўз усталари Ориф Маматов, Акмал Тўхтаевлар ўз байрам концерт дастурларини намойиш этдилар.Тадбир давомида Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи “Жаноб Расул” ижросида байрам дастури қўшиқлари ижро этилди ва халқимизга манзур бўлди.Тадбирда 9250 киши иштирок этди.

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать