“Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!”

    14 март, 2019 117 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari / Qashqadaryo voqealari

     

     

     

    Туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, ИИБ, Маданият бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши туман Кенгаши, маҳалалар ва тумандаги мактаблар ва болалар боғчалари билан ҳамкорликда 2019 йил 14-март куни Бешкент шаҳар Ёшлар хиёбонида “Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!” номли театрлаштирилган халқ сайли бўлиб ўтди. Қарши туман ҳокими Ғайрат Бегалиев тадбир иштирокчиларини “Наврўз” умумхалқ байрами билан табриклади.Тадбирда “Чўл-чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари, “Момогул” фольклор этнографик халқ ансамбли қатнашчилари, 7-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари  “Наврўз”  умумхалқ байрамини кўтарингки рухда ўтказишда ўзларини ранг баранг қўшиқлари, рақслари билан  иштирок этдилар. Сайлда тумандаги барча маҳаллалар кўргазмали чиқишлари билан иштирок этдилар. Меҳмонларга ош ва сумалаклар тортилди. Тадбир сўнгида Тошкент шахридан ташриф буюрган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз, Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Хосила Раҳимовалар иштирок этди.Тадбирни 6500 дан ортиқ туманимиз аҳолиси иштирок этиб томоша қилдилар.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать