Косон туманида Пиллачилик ва пиллакорларга бағишлаб тадбир бўлиб ўтди.

    13 март, 2019 70 qashqadaryo Qashqadaryo viloyati / Qashqadaryo yangiliklari

     

     

     

     

     

     

     

     

     

        2019 йил 13 март куни Косон туманидаги Марказий ўйингохда Пиллачилик ва пиллакорларга бағишлаб тадбир ўтказилди.   Тадбирда Вилоят хокими З.Ш. Рўзиев ва вилоят хокимлиги вакиллари, туман хокими ва сектор рахбарлари туман пиллакорлари, фермер хўжаликлари рахбарлари, махалла фаоллари  иштирок этдилар. Тадбирда Вилоят хокими З.Ш.Рўзиев сўзга чиқиб, пиллачилик сохасида режалаштирилган устивор вазифалар тўғрисида гапириб ўтдилар ва туман пиллакорларини келаётган Наврўз айёмлари билан табрикладилар. Туманимизнинг илғор пиллакорларидан Гулбоғ  мфйдан Санобар ая сўзга чиқди ва пиллачилик фаолияти хақида ўз фикр мулохазаларини билдириб ўтди.Санобар аяга кўп йиллик мехнатлари учун Вилоят хокими томонидан дам олиш сихатгохига йўлланма тақдим этилди. Туман пиллакорларига туман хокимлиги томонидан махсус кийимлар тақдим этилди. Қозонларда ошлар тамланиб, дастурхонлар бахорий таомлар билан безатилиб йиғилганларга тортиқ этилди. Тадбир давомида маданият бўлими ижодий ходимлари ва вилоятдан ташриф буюрган санъаткорлар  ўз  концерт дастурларини намойиш этдилар.

    Тадбирда 3000 киши иштирок этди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать