“8- март Халқаро – хотин қизлар куни”

    11 март, 2019 62 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari / Qashqadaryo voqealari

     

    Қашқадарё  вилоят  Маданият  бошқармасига  Яккабоғ  туман Маданият   бўлими  тамонидан  “8- март  Халқаро – хотин  қизлар  куни”га  бағишлаб ўтказилган  “Дунё Она бешик тебратган қўлларидадир” номли театрлашган мусиқали байрам дастурининг   ўтказилганлиги бўйича

     

     2019 йил 7– март куни  “Тонг ёғдуси” тадбиргоҳида  Туман Маданият   бўлими  тамонидан   “8 март  Халқаро – хотин   қизлар  куни”га  бағишлаб    “Дунё Она бешик тебратган қўлларидадирномли мавзусида театрлашган мусиқали байрам дастури ташкил этилди.Байрам дастури бошланиш олдидан таклиф қилинган барча хотин – қизларни бир хил либосда кийинган ёш йигитлар саф тортишиб қўлларида гул дасталар билан кутиб олишдилар.Байрам томошасига туманнинг барча қишлоқларидан, мактаб, корхона ва ташкилотлардан хотин-қизлар иштирок этдилар.8-март Халқаро хотин – қизлар куни байрам сценарийси  асосида барча маданият марказларида ҳам  байрам тантаналари кенг нишонланди. Байрам дастури туман ҳокими Ш.Ҳ.Донаевнинг хотин қизларга бағишланган табрик сўзи билан бошланди. Шундан сўнг ташриф буюрган барча хотин қизларга туман ҳокимлигининг байрам совғалари улашилди.

    Байрам дастурида туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган бир-биридан қизиқарли концерт дастурлари намойиш этилди.Айниқса байрам дастурида Сардор Султонов, Дилшода Назарова, Эргашали Қурбонов, Ҳусниддин Йўлдошов, Мақсуд Қучқаров ва Шовруқ Бобоёров,Аслиддин Исоқов, Жамшид Юлдошов,Феруза Жабборова,Сардор Самаджонов, кичик санъаткоримиз Тўраев Акбаржонларнинг чиқишлари дастурга ўзгача файз бағишлади.Шундан сўнг байрам дастурида меҳмон санъаткорлардан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова, Алижон Исоқовларнинг ранг-баранг концерт дастурлари байрам қатнашчиларини бевосита  рақсга чорлади.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать