Ўзбекистон Давлат Сатира театри жамоасининг Сирдарё вилоятига ташрифи

    01 март, 2019 67 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

       2019 йил 28-феврал куни соат 14:00 да Сардоба тумани 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг томоша залида Ўзбекистон Давлат Сатира театри ижодий жамоасига томонидан “Кулгу кечаси” деб номаланган театрлаштирилган концерт дастури намоиш этилди. Концерт дастури давомида Сатира театри суҳандони ҳамда актёри Зокиржон Абдукаримов, ҳонанда Қахрамон Мелиев, актёр ва актрисалари Шерзод Боймуродов, Эркин Жўлиев, Зоҳид Шомуродов, Ҳувайдо Жумаева томонидан ҳалқимиз орасида авлодан-авлодга ўтиб келаётган миллий қадриятлар ва ёшлар учун тарбиявий аҳамиятга эга бўлган мавзулар тўғрисида қўйшиқ ва ҳангомалар ҳавола этилди.

       Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, театр жамоасида фаолият олиб бораётган актёрларнинг маҳоратлари ва саҳна чиқишлари ўқувчи ёшларда илиқ таъсуротлар қолдирди.

        Концерт дастури намойишида жами 220 нафар томошабинлар қатнашди. Шулардан 30 нафари туман уюшмаган аҳолиси, 190 нафари мусиқа мактаби ўқувчилари ва педагог ҳодимлари иштирок этдилар.

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать