Қашқадарё вилоят “Намунали мақом ансамбли”нинг ўтказган бадиий-маданий тадбирлари

    25 февраль, 2019 53 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari / Qashqadaryo voqealari

     

     

     

    Қашқадарё вилоят Маданият бошқармаси тасарруфидаги вилоят намунали мақом ансамбли томонидан 2019 йил 22 февраль Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Жануби-Ғарбий Маҳсус Ҳарбий округининг 08579-ҳарбий қисмида ҳамда 23 февраль куни Жануби-Ғарбий Маҳсус Ҳарбий округининг 53943-ҳарбий қисмларида сўз мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳамда Шоҳ ва шоир, атоқли давлат арбоби, саркарда ва дилбар шахс Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган “Назм ва Наво” концерт дастури ўтказилди. Концерт дастурида мақом ансамблининг репертуаридан ўрин олган ўзининг улуғворлиги, юксак моҳияти ва ҳар-бир қалбда меҳр уйғота оладиган,  Шашмақом асарларидан ҳамда бастакорлар ижодидан намуналар “Насруллойи”, “Савти чоргоҳ”, “Таронаи Насри Сарахбор IV”,      “Ял-яли”,”Гулжамол”, “Тортамен”, “Қоматинг”, “Ушшоқ” “Фош ўлсун”, “Мушкулдир” “Тараҳҳум”, “Гулизорим”, “Соқиномаи Савти  Калон”, “Аввалгиларга ўхшамас” каби асарлари ижро этилди ва ватан ҳимоячилари томонидан кўтаринки руҳда кутиб олинди. Жануби-Ғарбий Маҳсус Ҳарбий округининг 53943-ҳарбий қисмда ўтказилган “Назм ва наво” бадиий кечаси концерт дастурида Қашқадарё вилоят Намунали мақом ансамбли тадбирни юқори савияда ўтказиб берганлиги муносабати билан шу ҳарбий қисмнинг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать