“Кунтуғмиш” достони куйланди.

    25 февраль, 2019 76 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari / Qashqadaryo voqealari

     

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш” тўғрисидаги қарори доирасида нодавлат нотижоратҳамда хусусий ташкилотлар, корхоналар томонидан ҳам бир қанча ҳайрли ва самарали ишлар олиб борилмоқда.

             “ВОРИС” номоддий маданий меросни ривожлантириш маркази ҳамда “OXUS Culture” жамияти ҳамкорлигида навбатдаги  достон кечаси ташкиллаштирилди.  Жорий йилниинг 22-феврал куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ташкиллаштирган ушбу достон кечасида Ўзбекистон халқ бахшиси Қаххор Рахимов ижросида “Кунтуғмиш” достони тингловчиларга ҳавола этилди.

    Тадбирни ташкил этишда вилоят маданият бошқармаси, Абдулла Орипов номидаги иқтисослашган мактаб интернати, вилоят касаба уюшмалари бирлашмалари ёқиндан ёрдам кўрсатди.

             Бу галги достон кечасининг энг аҳамиятли томони шундаки, унинг асосий ташкилотчиларидан бўлмиш “ВОРИС”  номоддий маданий меросни ривожлантириш маркази бундай достон кечаларини Ўзбекистоннинг барча ҳудадларида ҳам профессионал ёндашган ҳолда ташкиллаштириш мумкин эканини исботлаб берди.

             Достон кечаси туркумидан “OXUS Culture” жамияти анъанавий тарзда амалга ошириб келаётган достон кечаларининг навбатдагиси бўлиб шу кунга қадар 7 маротаба достон кечалари ташкиллаштирилган. Бу достон кечаларида Шеробод достончилик мактаби анъаналаридан “Малла савдогар” (2015), “Келиной” (2016), “Оллоназар Олчинбек”(2018), “Алпомиш” (2019)  халқ достонлари, Хоразм достончилик анъаналаридан “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”(2018)  ҳамда “Гўрўғлининг туғилиши” (2018) достонлари, шунингдек Қорақалпоғистон достончилик анъаналаридан “Саятхан - Хамра” (2018) достони жонли тарзда, тўлиқ ижро этилган.

     

     

             Ўзбекистон халқ бахшиси Қаххор бахши РахимовДеҳқонобод тумани Ҳужамахмуд қишлоғида ўз даврининг етук бахшиси Қодир бахши Рахимовнинг фарзандилари бўлиб, укалари Абдумурод бахши ва Бахром бахши Рахимовлар билан биргаликда аждодлар меросини авайлаб асраб келажак авлодга етказиб келаётган  бахшилар сулоласидандир. Қаххор бахши Рахимов нафақат Ўзбекистонда , балки кўплаб хорижий мамлакатларда, жумладан Канада, АҚШ, Ирландия, Англия, Россия, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон каби яна бир қанча давлатларда бўлиб ўз санъатини намойиш этиб келмоқда. Каххор Рахимов  “Кунтуғмиш” достонини 3(уч)  соат  жонли ижрода муҳлисларга тақдим этди. Майин думбра садолари остида бошланган достон тингловчилар томонидан катта қизиқиш ва олқишлар билан кутиб олинди.  Тадбирда вилоятнинг турли ҳудудларидан Дехқонобод, Нишон, Ғузор,  Касби туманларидан бахшилар,  ўқув юртлари ўқтувчи ва талабалари, маданият, касаба уюшмалари ходимлари ва омавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюришди. Тадбирда чет эллик сайёҳлар Пиерс ва Керри (Австралия)  лар хам иштирок этишди.

    Достон кечалари Қашқадарё вилоятининг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать