“ Ёшлар орасида гиёхванд воситаларини тарқатишга қарши курашиш ойлиги ”

    22 февраль, 2019 76 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari / Qashqadaryo voqealari

     

    Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасининг 2019-йил 28 январдаги №16/3-76-сонли  хатига асосан 2019-йил 1-февралдан 1-март кунига қадар “ Ёшлар орасида гиёхванд воситаларини тарқатишга қарши курашиш ойлиги ” ўтказилиши белгиланган. Шу муносабати билан бугун Шаҳрисабз шаҳар 20-сон БМСМ да катта тадбир ўтказилди. Тадбирда мактабимизнинг ўқитувчилари ўз ўқувчилари билан биргаликда қатнашишди.Тадбирда ёшлар иттифоқини раиси Ш.Шахзод томонидан маърузалар ўқиб эшиттирилди ва ёшларга қисқача видео роликлар намойиш етилди. Тадбир сўнгида  С.Тўраев ва ЎИБДЎ Д.Джўраева сўзга чиқиб Ўзбекистон хукумати томонидан  гиёхванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда кўрилаётган амалий чора-тадбирларга юксак баҳо бердилар.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать