Бухоро вилояти Вобкент туманида “Назм ва наво” номли адабий-мусиқий кечаси бўлиб ўтди.

    14 февраль, 2019 19 buxoro Buxoro vb yangiliklari

                  Жорий йилнинг 14 февраль куни Бухоро вилояти Вобкент туманида Назм гулшанининг икки хушҳон булбули сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоийнинг 578 йиллик ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 536 йиллик таваллудларига бағишлаб “Назм ва наво” номли адабий-мусиқий кечаси бўлиб ўтди.

                   Кечада Вобкент тумани маданият бўлими ҳамда 8 сон болалар мусиқа ва санъат мактаби маъқомчилар жамоалари ҳамкорликда бўлиб ўтди.

                   Кечада Мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Захирриддин Муҳаммад Бобурнинг сиймолари саҳнада говдалантирилди, маданият бўлими ҳамда мусиқа мактаб ўқувчилари томонидан ўлуғ сиймоларни улуғлаб шерлар, ғазалларидан парчалар, мумтоз қўшиқлар, мақомлардан парчалар ижро қилиниб томошабинлар кўнглидан жой олишди.

                    Кеча сўнгида Вобкент тумани маданият бўлими томонидан кечада фаол иштирок этган ижодий жамоани ташаккурнома билан тақдирлади. 

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать