Зарбдорда ёпиқ сув хавзаси фойдаланишга топширилди

    14 февраль, 2019 23 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Жорий йил 13 февраль куни Зарбдор туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида янги ва замонавий тарзда қурилган ёпиқ сув ҳавзасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни Зарбдор туман ҳокими О.Ашурматов очиб йиғилганларни мазкур мажмуани очилиши билан қутлади.

      

       Шундан сўнг сўз олганлар “Нуронийлар” жамғармаси раиси А.Азимов, Жиззах вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи И.Эргашевлар сўзга чиқиб, туманнинг ёш спортчиларини бугунги кунга қадар эришган ютуқларини эътироф этиб, барчани самимий табрикладилар.

      

       Мазкур тадбирни туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, маданият бўлими, “Нуронийлар” жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать