"Бахор тароналари" танловининг Фориш туман босқичи

    14 февраль, 2019 56 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Вилоят маданият бошқармасининг 2019-йил 16-январдаги “Баҳор тароналари” мавзусидаги энг яхши ва янги асарлар анъанавий  вилоят кўрик-танловига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги 10-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 13-феврал куни танловнинг туман босқичи ташкил этилди ва танлов Низомида белгиланган жанрлар бўйича иштирокчилар томонидан тақдим этилган асарлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

       

       Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра “Ватанни мадҳ этувчи энг яхши қўшиқ” ижрочилиги бўйича жамоа ижросидаги Хоразм қўшиқларидан  “Истиқлол” қўшиғи, Баҳрулло Лутфуллаев мусиқаси билан Санжар Келдиев ижросидаги “Шодиёна” қўшиғи, Абдулла Шоносир сўзи, Асад Темиров мусиқаси билан  Атҳамжон Қозоқов ижросидаги  “Ғурурим  Ватан” қўшиқлари.

    “Наврўз хақидаги энг яхши қўшиқ” бўйича  жамоа ижросидаги Абдулла Орипов сўзи, халқ мусиқаси билан “Сен баҳорни соғинмадингму?” қўшиғи ва Гулчеҳра Усмонова сўзи, Юсуф Темиров мусиқаси билан Суҳроб Ибрагимов ижросидаги “Наврўзи олам” қўшиқлари.

    “Энг яхши эстрада ижрочилиги” бўйича Баҳром Исмоилов, Миркомил Аҳмедовлар ижросидаги Туроб Тўла сўзи, Мутаваккил Бурҳонов мусиқаси билан “Мафтун бўлдим” қўшиғи  ҳамда Ҳамид Олимжон сўзи, Ботир Зокиров мусиқаси билан Жаҳонгир Рустамов ижросидаги “Ҳаёлимда” қўшиқлари.

      

    Худудга хос энг яхши лапар ижрочилигибўйича  Хулкар Ҳасанова ижросидаги Ёр келар лапари, “Энг яхши бахши ижрочилиги” бўйича Нишонбой бахши Ўрозов ижросидаги “Гўрўғли” достонидан парча, “Энг яхши ўлан ижрочилиги” бўйича Анвар Келдиев ва Лобар Ҳакимовалар ижросидаги “Ўлан-айтишув”лари.

      

    “Энг яхши фольклор ижрочилиги” бўйича “Боғдон гуллари” фольклор этнографик халқ ансамблининг “Наврўз” байрамига бағишланган туман худудига хос қадимий маросимларидан “Дервишона” маросими ва “Халқ ўйинлари” томоша дастурларига ғолиблик берилиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритдилар.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать