А.Навоийнинг 578 йиллиги
Навоий вилоят ҳокимининг 2019 йил 9 январдаги йиғилиш баёнига асосан жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги III анъанавий Халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Конференциянинг даслабки куни Буюк мутафаккир, шоир, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоийнинг шаҳар марказида ўрнатилган ҳайкали пойига гўлчамбарлар қўйиш маросимидан бошланди.
Маросимда Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоятнинг барча корхона ва ташкилотлар ҳодимлари иштирок этишди. Илмий конференция шаҳар марказидаги “Ёшлар маркази” биносида давом эттирилди. Конференцияда дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатларидан таўриф буюрган Навоийшунос олимлар, фан арбоблари, Республикамиз Олий ўқув юртларида фаолият юритаётган профессорлар ўқитувчилари иштирок этиб, буюк адиб Алишер Навоийнинг умумбашарият учун қилган хизматлари хусусида фикр ва мулоҳазалар юритдилар.
Шундан сўнг буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати ҳамда конференция ғолибларини тақдирлаш мақсадида, илмий конференциянинг бадиий қисми Навоий шаҳридаги “Фарход” маданият саройида ўтказилди. Конференция ғолибларига эсдалик ва қимматбаҳо совғалар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг бош соврини “Спарк” автомобили топширилди. Тадбирда Навоий вилоят Маданият бошқармаси тасарруфидаги “Мақом” ансамбли, Ўзбекистон давлат Филармонияси Навоий вилоят бўлинмаси ҳамда вилоятимизнинг ижодий жамоалари томонидан жонли ижродаги конценрт дастури томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
- Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб
- Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг 578 йиллиги ва Захириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобурнинг 536 йиллиги таваллуд кунларига бағишланган адабий-бадиий кечалар бўлиб ўтмоқда
- “Навоий” драмаси
- II халқаро илмий-амалий конференция
- Сирдарё вилоятида Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги кенг нишонланди