Ё З М А А Х Б О Р О Т.

    13 февраль, 2019 28 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari / Qashqadaryo voqealari

     

     

    Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Маданият ва санъатга бўлган эътибори туфайли бир қанча қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда. 2015 йил 20-ноябрдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2435-сонли, 2017 йил 15-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги  ПҚ-2778-сонли, 2017 йил 31-майдаги “Маданият ва санъат сохасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3022-сонли,  Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 17-ноябрдаги ПҚ-3391-сонли ҳамда 2018 йил 26-августдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат сохасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3920-сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида шу билан биргаликда “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари директорларининг мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 18-январдаги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 38-сонли буйруғига асосан  Ғузор туманидаги 4 – сон болалар мусиқа ва санъат мактабида 2019 йил 13-феврал куни Ўқув маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг Услубий-амалий семинари ташкил этилди. Ушбу амалий семинарга барча болалар мусиқа ва санъат мактаби Ўқув маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари тўлиқ иштирок этишди. Услубий-амалий семинар қатнашчиларини мактаб директори Э.Шобердиев илиқ кутиб олди ва мактаб фаолияти хақида қисқача тушунча бериб ўтди. Шундан сўнг мактаб ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси семинар қатнашчиларига қисқа концерт дастурларини намойиш этилди. Семинарда  Вилоят Маданият бошқармаси таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлим бошлиғи Ш.Шодиев ва Ф.Рахмонов директорлар кенгаши раиси Ф.Умаровлар иштирок этишди. Семинарни  Вилоят Маданият бошқармаси таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлим бошлиғи Ш.Шодиев очиб  берди. Семинарда болалар мусиқа ва санъат мактабларида Ўқув маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг  фаолиятига доир барча ишларни Низом талаблари асосида ташкил этиш, ходимларни ишга бўлган маъсулиятини ошириш, меъёрий норматив хужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш, таълим-тарбия самарадорлигини юқори савияда кўтариш, маърузалар, тахлиллар, ўзаро фикр, алмашинувлар, мулохазалар бўйича семинар ўз ишини бошлади.

    Тушликдан сўнг Услубий-амалий семинар ўз ишини давом эттирди. Барча йўналишлар бўйича  4 – сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиларининг олиб борилаётган таълим-тарбия ишлари ўрганилди, тахлил қилинди ва методик фикрлар алмашилинди. Куннинг охирида барча иштирокчилар йиғилишиб Услубий-амалий семинар ҳақидаги ўзларини қизиқтирган барча масалалар бўйича атрофлича тўхталиб ўтдилар.

    Айниқса Вилоят, Республика ҳамда халқаро танловларга ўқувчилар иштирокини янада кучайтириш, болалар мусиқа ва санъат мактабларидаги мақом йўналишини янада кенгайтириш ҳамда, бахшичилик-достончилик санъатини йўлга қўйишни таъкидлаб ўтдилар.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать