Шаҳрисабз “ақлли шаҳар”га айланади

    11 февраль, 2019 70 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari / Qashqadaryo voqealari

     

    Шаҳрисабз “ақлли шаҳар”га айланади

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги Шаҳрисабз шаҳрининг туризм салоҳиятини янада кенгайтириш, ҳудудга сайёхларни жалб килиш мақсадида бир қатор хорижий инвестиция лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмокда. Бу бўйича меморандум имзоланган.

    Маълум бўлишича, америкалик Алекс Мактини лоМанто ва канадалик Жокдан Окслей Сео Шаҳрисабзни “Ақлли шаҳар"га айлантириш, IT-технологиялар билан таъминлаш, шаҳарнинг қадимий кисмида Wi-fi зона яратиш ва ҳудудга блокчейн технологиясини олиб кириш бўйича таклифлар билдирган. Лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилади, дастлабки қиймати 100 млн доллар.

    Умуман, 2019— 2020 йилларда соҳага қаратилган қиймати 299,3 млрд сўм (тадбиркорларнинг ўз маблағлари 206,6 млрд сўм, банк кредити 92,7 млрд сўм)ўзлаштириш ҳисобига 72 та лойиҳалар амалга оширилади.

    Жумладан, меҳмонхоналар ташкил қилиш бўйича 148,5 млрд сўм маблағ ўзлаштириш ҳисобига 15 та меҳмонхона, 1,8 млрд сўм маблағ ўзлаштириш ҳисобига 40 та меҳмон уйлари, ўтов уйлар ва дам олиш уйларини ташкил этиш лойиҳалари, 72 млрд сўм маблағ ўзлаштириш ҳисобига 4 та аҳоли дам олиш масканлари барпо этилади.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать