“Қут барака сайли”

    11 февраль, 2019 61 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari / Qashqadaryo voqealari

     

    Яккабоғ тумани Гулдара қишлоғининг Қирққиз дарасида

    “Қут барака сайли” бўлиб ўтди.

          

    Гулдара қишлоғининг атрофидаги қўшни қишлоқ аҳли мусаффо осмон остида, баланд  тоғлар бағрида, бепоён яйловлар қўйнида йиғилдилар.

    Сайилгоҳда чиқаверишда Яккабоғ туман Маданият маркази қошида ташкил этилган “Табассум” дорвоз гуруҳи томонидан миллий дорвоз ўйинлари ташкил этилди.

    Тадбирни вилоят ҳокими З.Рузиев очиб бериб, қишлоқ аҳолисини байрам билан табриклаб, келгусида  Гулдара  қишлоғи “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритиш орқали йўллар таъмирланиши, аҳолини иш билан таъминлаш, ичимлик сувини олиб келиш, қишлоқ аҳлига ҳар хил мевали дарахт кучатларини экиб боғ барпо этиш ишларини амалга ошириш режалаштирилганлигини таъкидлаб ўтди.  Шундан сўнг навбатни Жанубий Ғарбий Махмус Ҳарбий округи қошидаги оркестр  жамоаси томонидан миллий куй оҳанглар ижро этилди.

    Қарши  шаҳридан  ташриф  буюрган  санъаткорлар У.Қувватов, О.Халилова, О.Исмоилов,  Н.Дўстмуродова ва ёш умидли хонандалар иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.

    Вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан саҳналаштирилган таъсирли саҳна кўринишлари намойиш этилди. Айниқса  миллий гвардия жамоасининг кўргазмали чиқишлари барча сайил иштирокчиларида  катта таъсурот қолдирди. Сайилда Яккабоғ тумани маданият бўлимига қарашли фольклор жамоалар ўзларининг чиқишлари билан фаол иштирок этишди. Тадбир сўнгида туман ҳокимлиги томонидан миллий ўйин кўпкари ташкил этилди. Ғолиб бўлган чавондозларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать