Миллатимиз буюкларини ёд этиб

    11 февраль, 2019 36 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    Миллатимиз буюкларини ёд этиб

    Китоб туман 10- сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Миллатимиз буюкларини ёд этиб” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

    Алишер Навоий ва Бобур ижодида ўхшаш жихатлар кўп. Улар кўнгил, ишқ, иймон, одоб-ахлоқ,қаноат, саховат,вафо каби тушунчаларни теран шархлайди. ота-онани, ватанни эъзозлаш зарурлигини таъкидлайди. Инсон бу хаётда яхши ном қолдириши, умрини эзгулик ва яхшиликлар қилиш билан безаш мухимлигини уқтиради. Анашундай хислатлирни униб ўсиб келаётган ёш авлодлар онгига сингдиришда мактабларда ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар муҳим ўрин тутади.

    Мактабимиздаги анъанавий чолғулар, анъанавий хонандалик, хореография, театр йўналишлари бўйича тайёрланган мақомлар, мақомчи ўқувчилар ансамбли томонидан ижро этилди ва хореография йўналиши ўқувчиларининг рақслари билан даврага жуда файзқўшди.Театр йўналиши ўқувчиларининг сахна кўринишлари йиўилганларга катта таъсурот қолдирди.

    Мактабимиз тадбирига ташриф буюрган Китоб туман маданият бўлими бошлиқ ўринбосари Бекназаров Акрам Раимович, “Қашқадарё вилоят Халқ таълими фидоийси”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими”, “Эл-юрт хурмати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари сохиби Боймуродов Элмурод Дилмуродович “Навоийхонлик” ва “Бобурхонлик” кечалари ўқувчиларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, уларни ватанпарварлик рухида тарбиялашга хизмат қилади- дея ўз фикрларини билдирдилар.

    ўтказилаётган бу каби хайрли ишлар улуғ мутафаккирларимизнинг асарлари мазмунини чуқур англашга , ёшларни ватанга мухаббат юртга садоқат рухида тарбиялашга, мехр-оқибат ва ўзаро хурмат рухини мустахкамлашга хизмат қилади.

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать