“Навоий ўгитлари”

    09 февраль, 2019 45 jizzax Jizzax vb yangiliklari

        2019 йил 8 февралькуни Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиали ходимлари Ш.Рашидов туманидаги №4 умумтаълим мактабининг 4 “д” синф ўқувчилари билан ҳамкорликда Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан “Навоий ўгитлари” мавзусида тадбир ташкил этилди.

       

       Тадбирни 4-сон умумтаълим мактабининг ўқув ишлари бўйича илмий бўлим мудири Мақсуда Юсупова очиб берди. У ўз сўзида Алишер Навоийнинг бой шеърий меросини ёд олиш орқали ёшларга ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғусини шакллантириш, ёшларнинг маънавий дунёсини миллий ва умуминсоний ғоялар билан бойитиш, ўзбек мумтоз адабиёти ҳамда ўзбек миллий маънавиятининг ривожланишида Навоий ижодини кенг оммалаштириш ва Навоий ижодини тарғиб қилиш орқали ўқувчиларга китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларни китоб ҳамда эҳтиром руҳида тарбиялаш, ёшлар орасидан ўзбек тили ва адабиёти фанидан иқтидорли ва истеъдодлиларни аниқлаб, уларни рағбатлантиришлари ҳақида гапириб ўтди.

     

       Шундан сўнг ўқувчилардан Зарнигор Умматова, Шаҳзода Орзиқулова, Баҳора Икромовалар Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди, шеърларидан, ўгитларидан наъмуналар келтирилди.

        Ўқувчилар томонидан Алишер Навоийнинг ёшлик пайтини саҳна кўринишлар билан ижро этдилар. 

         Тадбир сўнгида Ҳамид Олимжон ва Зулфия музей филиали ҳодимаси Элдора Раимова томонидан ўқувчиларга Ҳамид Олимжон, Орифжон Икромов, Шароф Рашидовдек буюк инсон ҳамда қизларга Зулфия издошлари бўлиб етишишларида зафарлар тилаб қолди.

     

          4 “д” синф раҳбари Умида Исоқова томонидан фаол қатнашган ўқувчиларга ташаккурномалар тақдим этилди.

        

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать